"Уотфорд"да 3 та коронавирус аниқланди. Футболчилар машғулотга чиқишдан бош тортди

“Уотфорд” клубининг 3 та вакилида коронавирус қайд этилди. Бу ҳақда The Athletic мухбири Дэвид Орнстайн хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, касалланганларнинг 1 таси футболчи 2 таси эса клуб ходими. Улар ҳозирда ўзларини яхши ҳис қилмоқда, аммо барибир 7 кунлик карантинга олинади.

Шу сабабли, “Уотфорд”нинг аксарият футболчилари жамоанинг бугунги машғулотларида иштирок этишдан бош тортишди. Премьер-лига баённомасига кўра, агар футболчи ва мураббийлар соғлигига хавф туғилса, клуб раҳбарияти уларни машғулотларга жалб этишга мажбурлай олмайди.

"Уотфорд" айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 27 очко билан 17-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!