Упамекано ирқчилик қурбони бўлди
"Бавария" ЕЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйинда йирик 3:0 ҳисобида мағлуб бўлиб, жамоа кейинги босқичга чиқиш имконини кескин пасайтириб юборди. Ушбу баҳсдан сўнг бир қанча ўйинчилар танқид қилинди. Улар орасида Упамекано ҳам бор. Ҳимоячи ижтимоий тармоқ орқали ирқчилик қурбони бўлди.
"Бавария" мухлислари мазкур матчда қилган хатолари учун франциялик футболчи манзилига ирқий ҳақоратлар йўллади.
"Бавария" ҳам бу ҳаракатларга жим қараб тургани йўқ. Клуб ҳимоячини қўллаб қувватлади.
"Биз ирқчиликни қоралаймиз. Бутун жамоа сен билан Упамекано", - дейилади баёнотда.
Фикрлар