Упамекано қаерга кетяпти?
“Лейпциг” ҳимоячиси Дайот Упамекано қишки трансферлар мавсумида Бундеслигани тарк этишга қарор қилди. Франциялик футболчи фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга тайёргарлик кўряпти.
Ўз навбатида, “Лейпциг” раҳбарияти ҳам кўп клублар нишонида турган 22 ёшли футболчини 45 миллион еврога қўйиб юборишга розилик берган.
Упамекано январь ойида “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” каби жамоалардан бирининг таклифини қабул қилиши кутилмоқда. Аввалроқ, ҳимоячига қизиқаётган “Бавария” курашдан чиққани хабар қилинган эди.
Фикрлар