Уругвайнинг янги мураббийи аниқ

Уругвай терма жамоаси Қатарда давом этаётган жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқа олмади. Улар оҳирги марта 2002 йилги мундиалда гурухда қолиб кетганди.

Ушбу вазиятдан сўнг бош мураббий Диего Алонсо ўз вазифасидан озод қилинади. Унинг ўрнига Уругвайнинг янги мураббийи Марсело Бьелса бўлади, дея хабар бермоқда “Tyc Sports” нашри.

Бьелса оҳирги марта “Лидс Юнайтед”да ишлаган. У 27 февралдан буён ишсиз бўлиб келмоқда. 67 ёшли мутахассис фаолияти давомида Аргентина ва Чили терма жамоаларини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!