Ушбу ҳафтада, Еврокубокларда русларнинг 4 та клубидан 3 таси мағлубиятга учради

Куни кеча Европа Чемпионлар Лигасининг 3-тури якунига етган эди. Бугун эса Европа Лигасининг 3-туридан ўрин олган баҳслар ўз ниҳоясига етди.

Ушбу Еврокубокларда Россиянинг 4 та клуби баҳсларни ўтказди ва уларнинг 3 таси мағлубиятга учради.

Европа Лигаси доирасида Туркиянинг "Трабзонспор" клуби меҳмони бўлган "Краснодар" 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

ЦСКА клуби эса Москвада "Ференцварош" жамоасини қабул қилиб, кутилмаганда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Чемпионлар Лигаси доирасида эса "Зенит" жамоаси "Лейпциг" (1:2) га ютқазган бўлса, Москванинг "Локомотив" клуби Дибаланинг дубли эвазига "Ювентус" (1:2) га имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!