Ушбу жанг бокс оламини ларзага солиб юборди !!!

22 октябрь куни ўтказилган жанг бутун бокс оламини ларзага солиб юборди.

Мағлубиятсиз серия қайд этаётган ММA жангчиси Идрис Aбдурашидов якшанба куни Таиландда профессионал боксдаги дебютини еронлик Багҳер Фаражига қарши ўтказди. ММA да 4:0 рекордига эга бўлган россиялик Aбдурашидов 3 раунддан сўнг очколар бўйича мағлуб бўлаётган эди. Аммо 4-раундга келиб, барчаси ўзгариб кетди. 21 ёшли дебютант рақиби Фаражининг бош қисмига оёқ зарбасини йўллади ва ўша онда еронлик боксчи ҳушидан кетди. Арена эса мухлисларнинг эътирози билан тўлиб тошди.

Шундан сўнг, Aбдурашидов дарҳол дисквалификация қилинди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!