Ушбу мавсум "Нефтчи"да кимлар энг кўп ўйнади ва энг кўп гол урди

Мамлакатимизда Олий лига баҳсларининг бу йилги мавсуми якунланганига ҳали кўп бўлмади. Шу ўринда мусобақанинг 30та турида 31 очко жамғариб, турнир жадвалини 11-ўринда якунлаган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби футболчилари статистикасига бир назар ташлаймиз.

Ортда қолган мавсумда фарғоналиклар таркибида энг кўп учрашувда Жавоҳир Расулов қатнашган. Маҳоратли футболчи жами 29та учрашувда майдонга тушган. 

Жамоа марказий ҳимоячиси Шукур Пўлатов эса бу мавсумда майдонда энг кўп дақиқа ҳаракат қилган футболчи бўлди. У 28 та ўйинда жами 2520 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

"Нефтчи" форварди Шерзод Ҳакимов якунланган мавсумда рақиблари дарвозасини жами 11 мартта ишғол этишга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!