Усик "Полесье" билан еврокубоклар учун курашмоқчи
WBA, WBO, IBF йўналишлари бўйича оғир вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Александр Усик Полшанинг "Стал" клуби ва "Полесье" ўртасидаги ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Баҳсдан сўнг, Александр клубнинг You Tube каналига қисқа интервью бериб, Житомир клубининг мақсадлари, шунингдек, ўзи қачон жамоада дебют қилиши ҳақида гапирди.
"Биз йирик ғалабалар сари, UPL да чемпионлик сари интиляпмиз. Мен, албатта, еврокубокларга чиқишни ва чемпионлик учун курашишни истайман...Мен албатта буни бажараман ва йиғинга келаман. Ҳозирча эса бир оз дам олмоқчиман...", – деди Усик.
Эслатиб ўтамиз, 17 февраль куни Усик Тайсон Фьюри билан жанг ўтказади.
Фикрлар