Усман Нурмагомедов: "Икки миллион долларлик таклифдан воз кечдим"
Россиялик ММА устаси Усман Нурмагомедов PFL лигаси билан янги шартнома бўйича музокаралар давом этаётганини маълум қилди.
Спортчининг айтишича, ҳозирча томонлар ўртасида якуний келишувга эришилмаган ва 90 кунлик муддат тугагач, вазиятга яна ойдинлик киритилади.
"Менга PFL томонидан битта жангим учун 2 миллион долларлик таклиф бўлган. Бироқ буни қабул қилмагандим. Боиси биз шартнома сўровига ундандан каттароқ рақамларни ёзгандик. Ҳозир барча музокараларни Али Абдель-Азиз олиб бормоқда. Мен бу жараёнга аралашмайман ва унинг қандай таклиф билан келишини кутаман", — деди Нурмагомедов.

Фикрлар