Усмон Нурмагомедов баъзи UFC жангчиларини танқид қилди
Россиялик ММА устаси Усмон Нурмагомедов UFC нинг енгил вазн тоифасидаги ҳозирги вазият ва баъзи ММА усталарини танқид қилди.
"Бир стреотип бор: агар сен UFC да иштирок этмасанг, юқори даражадаги жангчи эмассан. Лекин, келинг, ТОП-10 даги йигитларга қараймиз. Улар шунчаки бир-бири билан беллашади ва якунда натижа қандай бўлишидан қатъи назар ТОП-10 да қолади.
4-0 серияда келаётган Бенуа Сен-Дени дастлаб Дастин Порьега, кейин Мойканога ютқазди. Сўнг қайтиб келиб, 3 та ғалаба қилди ҳамда тўртинчи жангида 30 сониядаёқ енгилди. Бироқ шундай бўлса-да у ҳозир ТОП-5 да.
Пимблетт 37 ёшли тажрибали спортчи билан баҳсда енгилди ва ҳозир у 1- ёки 2-ўринда турибди. Ўзини энг зўри деб ҳисоблаган Топурия ҳам муддатдан аввал мағлуб бўлди. Арман Царукян Гамротга, Исломга ютқазди. Шунда ҳам йилига бир марта жанг қилиб, дунёдаги энг яхши спортчи эканини айтади. У икки марта жанг қилгунча, мен тўрт марта унвонимни ҳимоя қилдим. UFC – PR машинаси, лекин бу улар жуда кучли спортчиларга эга дегани эмас. Тан олиш керакн, энди Дана Уайтда австралиялик Куиллан Салкиллд бор. У яхши кўрсаткичларни қайд этмоқда. Шу боис унинг жангларини томоша қилиш мен учун қизиқарли кечяпти!" – деди россиялик.
Эслатиб ўтамиз, Усмоннинг PFL лигаси билан шартномаси расман тугаган. Спортчининг келажакда қайси лигада иштирок этиши кейинги ойда ҳал бўлади.

Фикрлар