Усмон Нурмагомедов Bellator чемпиони!

  • 19 ноябрь, 2022, 09:26
  • 0
  • MMA

АҚШнинг Чикаго шаҳрида "Bellator 288" турнири бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина ушбу жанг кечасининг 2-марказий жанги ўз якунига етди. Унда октагонга кўтарилган енгил вазн (70,3 кг) тоифаси вакили Усмон Нурмагомедов промоушеннинг амалдаги чемпиони Патрики "Питбуль" Фрейре билан жанг олиб борди. 

Тўлиқ 5 раунд давом этган тўқнашувда Усмон Нурмагомедов ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, ғолиб чиқди ва янги чемпионга айланди. Олдинда марказий баҳс Вадим Немков ҳамда Кори Андерсон жанги кутиб турибди. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!