Усмон Нурмагомедов энди қайси лигада жанг қилади: MVP дами ёки UFC да?
Таниқли менежер Али Абдель-Азиз ММА юлдузи Усмон Нурмагомедовнинг келажаги ҳақида гапирди.
"Биз ҳозир MVP билан дўстона муносабатдамиз. Бироқ ҳали ҳам Усмоннинг келажаги сўроқ остида қолмоқда. Шу боис уни MVP да қолади ёки UFC га 100% ўтяпти, деб айта олмаймиз. Аввал музокаралар олиб боришимиз керак ва келишув шартлари Усмонга ёқиши лозим. Шунингдек, Хабибнинг розилигисиз ҳам бу иш битмайди. Биз айнан шундай ишлаймиз", – деди Абдель-Азиз.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов Усмоннинг келажаги бўйича музокаралар кейинги ойда ўтказилишини айтганди.

Фикрлар