Усмон Тошев Бухорога қайтди

Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев маълум муддатга Бухорога қайтди. Бундан эса вилоят футболи раҳбарлари унумли фойдаланишмоқда.

тошев3_4

Гап шундаки, Бухоро вилояти футбол федерациясининг ташаббуси билан шу йилнинг 5-7 апрель кунларида Бухоро вилоят футбол маҳорат мактаби мураббийлари билан ҳозирги замонавий футбол ва мураббийларнинг ундаги ўрни мавзусида, қолаверса, ёш мураббийларнинг малакасини ошириш мақсадида ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев семинар ўтказмоқда.

тошев1

Бухоролик маҳаллий мураббийлар ушбу мутахассисдан керакли билим ва кўникмаларни ўзларига сингдириб боришяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!