Усмон Тошев жамоаси Ироқ билан беллашди. "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" футболчиларига тўлиқ имконият берилди

Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон миллий терма жамоаси ҳам жиддий тайёргарлик кўряпти. Бу йўлда ўртоқлик учрашувлари ҳам режалаштирилганди. Тожикистонликлар Басра шаҳрида Ироқ термаси билан куч синашди. Ушбу тўқнашувда дарвозалар дахлсиз қолди – 0:0.

“Бунёдкор” ҳимоячиси Даврон Эргашев ҳамда “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Эхсони Паншанбе асосий таркибда майдонга туширилди ва учрашувни тўлиқ ўтказишди. Энди Усмон Тошев бош мураббийлик қилаётган Тожикистон терма жамоаси 29 май куни БААнинг Шаржа шаҳрида Таиландга қарши майдонга тушади.

Тожикистон терма жамоаси: Рустам Ятимов, Вахдат Ханонов, Даврон Эргашев, Ахтам Назаров, Манучехр Сафаров, Абдулмўмин Забиров (Зоир Жўрабоев, 46), Муҳаммаджон Раҳимов (Нуриддин Ҳамроқулов 59), Эҳсони Паншанбе, Комрон Турсунов (Илҳом Баротов, 82), Шериддин Бобоев, Рустам Соиров.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Усмон Тошев “Бухоро” клубида менежер сифатида иш бошлаган. У жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидан кейин Тожикистонни тарк этади.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
26/05/2021 13:55
Усмон акага омад тилайман! Эх, уз юртида кадрланмаган ватандошларимизга омад ёр булсин!