Усмон Тошев Осиё ва Европа жамоаларининг қулай таклифларини қабул қилмади. Бунинг сабабини биласизми?

“Бухоро” клуби бошқарувини ўз қўлига олган тажрибали Усмон Тошев бутун эътиборини ушбу жамоасига қаратган. Лекин шуни алоҳида айтиш керак, бу мутахассисга доим янгидан-янги чорловлар бўлиб турибди.

Шунга қарамай, Усмон Қудратович қадрдон жамоасида ишлашни истади. Мураббий клубни про-лигадан Суперлигага қайтармоқчи. У айрим масалалар ҳақида гапирар экан, аввалига клуб номини нима учун ўзгартирганидан бошлади.

“Бухоро”ни “Нурафшон”га ўзгартириш ташаббуси мендан чиқди”

- Албатта, клуб номини ўзгартириш ташаббуси мендан чиқди. Буни халқ ҳам хоҳлаётганди. Боиси, олдинги “Нурафшон”нинг яхши натижалари ва ўйинлари мухлисларнинг ёдларида сақланиб қолган. “Бухоро”га келганимда биринчи бўлиб шу саволни қўйганман. Раҳбарият ҳам буни яхши қабул қилиб, “Нурафшон” номига қайтишимизга рози бўлди. Ўзимга ҳам агар Бухорога қайтсам, бира тўла “Нурафшон” номини ҳам қайтаришни мақсад қилиб қўйгандим.

тошев3_7

“Таркибда кўп ўзгаришлар қилмаймиз”

- Ҳали ҳаммаси аниқ эмас. Албатта, йиғинлар давомида кўряпмиз. Аммо ҳозирча бир қарорга келганимиз йўқ. Таркиб бўйича бир қарорга келганимиздан кейин албатта сизга айтаман. Лекин “Бухоро”дан кўпчилик кетмайди. Шу билан бирга кўпчилик ҳам келмайди. Деярли шу таркиб билан ишлашга ҳаракат қиламиз. Футболчилар ёмон эмас, фақат уларга ўргатиш керак, нимани хоҳлаётганимни. Улар жуда тартибли ўйинчилар.

тошев_17

“Яширмайман, таклифлар ҳозир ҳам бор”

- Биласизми, яширмайман, менга таклифлар айни пайтда ҳам бор. Керак бўлса ҳозир кетишим ҳам мумкин. Охирги натижалардан кейин бир қанча таклифлар тушди. Фақат айрим одамлар ўзича нималардир гапиришлари мумкин. Ишонасизми, турли терма жамоалар ва клубларни бошқариш учун менга таклифлар келиб тушди. Бу нафақат Осиё, балки Европадан ҳам. Лекин мен “Бухоро”ни танладим. Чунки бу ўзимнинг жамоам. Клуб ташкиллаштирилаётганида ўзим бошидан қатнашганман. Чунки кўряпманки, мен кўпроқ “Бухоро”га керакман. Бу ерда одамлар жамоани яхши ўринларда кўришни хоҳлашяпти.

“Россиядан ҳам аниқ таклиф тушди, аммо...”

- Тўғриси, менга Россия клубидан аниқ ва жиддий таклиф тушди. Лекин мен бу ҳақда энди кўп гапирмоқчи эмасман. Чунки ўз клубимда ишлашимга халақит бериши мумкин. Юқорида айтганимдек, мен кўпроқ “Бухоро”га керакли инсонман. Ҳамма бу ерда яхши жамоа бўлишини хоҳлаяпти. Ишдаги ўзгаришлардан чарчашган. Тожикистон термасини ташлаб Бухорога қайтаётганимда ҳеч ким бу қарорим нотўғри деб айтмади. Ҳамма мени тўғри тушуниб турганди. Бухоро бошқача замин, буни тушуниш учун бу ерда туғилиш керак. Биз “Бухоро”даги иш орқали терма жамоаларимизга яна муносиб ўйинчиларни етиштиришга қодирмиз. Биласизми, менга нафақат Россия, балки бошқа мамлакатлардан ҳам 20-30 бароварга яхшироқ таклифлар келиб тушди. У ерда фақат мураббийлик қилсам, бу ерда ташкилий ишларни ҳам қиламан. Ўзим “Бухоро”ни танладим. Балки вақти келиб бошқа чорловларни қабул қиларман. Аммо ҳозир мен “Бухоро”ни тиклашим керак. Мен афсусда эмасман. Қолганини вақт кўрсатади.

тошев2_8

“Мен агент эмасман”

- Агент эмасман. Бунинг учун тегишли лицензия бўлиши лозим. Айримлар ўзини агентман дейишади, менимча бундайлар кўп бўлса керак. Менда агентлик қилиш учун лицензия йўқ. Шундай экан, мен агент эмас, мураббийман. Фақат иқтидорли ёшларга қандайдир маслаҳатлар беришим мумкин. Мураббийнинг агент бўлиб ишлашига рухсат йўқ. Бу жиддий масала. Агент бўлиш учун бунинг юридик томонларини билиш ва қонун-қоидаларини ўзлаштирган бўлиши муҳим. Бу бошқа масала, осон иш эмас.

“Натижани кўрдинглар, буни ҳеч ким инкор қила олмайди”

- Авваллари мени бу ёшлар билан ишлаган, уларни табиялашни билади, аммо катталар билан ишламаган дейишарди. Кейин катта футболчилар билан ишласам, бу ёшлар билан ишлаши керак, деган гаплар ҳам бўларди. Хабарингиз бор-ку, уч йил Тожикистон миллий терма жамоасида ишладим. Натижани кўрдинглар. Буни ҳеч ким инкор қира олмайди. Энди шундан келиб чиқиб ўзингиз айтинг, мен терма жамоаларда ишлашга тайёрманми-йўқми? Бир одамни фикри, қатъий дунёқариши, тактика, фалсафаси ва футболни тушунадиган йўли бўлса, қаерда ишлашини фарқи йўқ. Ёдингизда бўлса, илгари U-16 терма жамоасида ишлагандим. Ўшанда биз биринчи ўринни олганмиз. Кейин мени олий лигада ишлай олмайди, дейишган, мана у ерда анча фаолият кўрсатдим. Кейин терма жамоа дедилар, мана бу ерда ҳам ишладим, натижа кўрсатдим. Яна нима керак? Ўз вақтида Валерий Непомняшийга Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам ёрдам бердим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
19/07/2021 02:46
УСМОН ТОШЕВ БУХОРОДА СОҚҚА ҚИЛИШНИ ЖУДА ЯХШИ БИЛАДИ. БУ ИШНИ АВВАЛЛАРИ ҲАМ ҚИЛГАН. ЖАМОАНИ АГАР ҲОҲЛАСА КУЧЛИ 3-ЛИККА БЕМАЛОЛ ОЛИБ КИРАРДИДА КИЙЕН ЎЙИНЛАРНИ БЕМАЛОЛ СОТИБ СОҚҚАНИ ҚИЛИБ ЖАМОАНИ 10ЛИКДА ВА ПАСТДА 15ТАЛИКДА ОЛИБ ЮРАРДИ. ЧЕТКА ТОПАДИГАН ПУЛИНИ БЕМАЛОЛ БУХОРОДАН ТОПА ОЛАДИ УСМОН ТОҒО.
&
Эшалиев Шавкат
22/07/2021 23:12
Афсуски Қурбон Бердиевга УФА бошлиқлари эътибор қилишмади, Россия МТЖ га тренер бўлишга яқин турибди. Зўр тренер эди.
&
Bek 56
19/07/2021 10:06
Усмон нега европа жамоаларини таклифини рад этди сабаби эплай олмайди к,у'лидан х,еч нарса келмайди