Усмон Тошев терма жамоа йиғинига "Бунёдкор" ва "Навбаҳор"даги футболчиларни ҳам чақирди

  • 24 Oct 22:45
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Яқинда хабар бериб ўтганимиздек, Тожикистон терма жамоаси 7 ва 12 ноябрь кунлари Дубайда Баҳрайн ҳамда БАА терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этади.

Tecno

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев ушбу йиғин учун 26 нафар футболчини йиғинга жалб қилди. Улар орасида “Бунёдкор”да тўп сураётган ҳимоячи Даврон Эргашев билан “Навбаҳор”да ўйнаётган ярим ҳимоячи Эҳсони Пандшанбе ҳам бор.

Терма жамоа аъзолари 27 октябрда Душанбеда машғулотларни бошлайди ва 4 ноябрда БААга жўнаб кетади.

Терма жамоага қуйидаги футболчилар чақирилди:

Дарвозабонлар: Рустам Ятимов (“Истиқлол”), Шоҳруҳ Киргизбоев (“Локомотив-Помир”), Мухриддин Ҳасанов (“Хўжанд)

Ҳимоячилар: Даврон Эргашев (“Бунёдкор”, Ўзбекистон), Ахтам Назаров, Искандар Жалилов, Зоир Жўрабоев, Табрези Давлатмир, Вахдат Ханонов (барчаси – “Истиқлол”), Манучехр Сафаров (“Локомотив-Помир”), Алишер Баротов (“Хўжанд).

Ярим ҳимоячилар: Парвиз Умарбоев (“Локомотив”, Пловдив, Болгария), Эхсони Пандшанбе (“Навбаҳор”, Ўзбекистон), Комрон Турсунов (ТРАУ, Ҳиндистон), Илҳом Баротов (“Истаравшан”), Алишер Жалилов, Амир Жўрабоев, Муҳаммаджон Раҳимов (барчаси – “Истиқлол”), Абдулмўмин Забиров (“Хўжанд”), Шарафжон Солехов (“Файзканд”).

Ҳужумчилар: Манучехр Жалилов, Шериддин Бобоев, Рустам Соиров (барчаси – “Истиқлол”), Жаҳонгир Эргашев, Тоҳир Малодустов (иккаласи – “Хўжанд”), Ислом Зоиров (“Локомотив-Помир”).

Comments

You must be logged in to commet!