Усмон Тошевнинг Туркияга сафаридан кўзланган мақсад нима эди?
Тожикистон миллий терма жамоасини бошқариб келаётган ҳамюртимиз Усмон Тошев Туркияга бориб келгани маълум бўлди.
Албатта, унинг бу сафарни амалга ошириши шахсий ёки мураббийлик иши билан боғлиқми, шуниси бизга қизиқ эди.
Тошевнинг мазкур масала бўйича sports.uz мухбирига айтишига қараганда, у ерда 10 кун бўлган ва шу вақт давомида Тожикистоннинг икки етакчи клуби – “Истиқлол” билан “Хўжанд” жамоаларининг назорат ўйинларини кўрди. Чунки айни пайтда иккала клуб Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Усмон Тошев эса ушбу клублар сафидаги Тожикистон терма жамоасига номзод футболчиларнинг ўйинларини яна бир бор кузатиб қайтгани ойдинлашди.
Фикрлар