Ads

 

Хабарингиз бор, эртага Uzbek Tigers жамоаси WSB VIII мавсум гуруҳ босқичи 3- турида Колумбиянинг "Colombia Heroicos" боксчиларини синовдан ўтказади.

Мазкур беллашувларда 52, 60, 69, 81 ва +91 кг вазн тоифасидаги боксчилар рингга чиқишади.

Таркиблар билан танишинг:

52 кг: Худойназар Файзов - Кейбар Авила

60 кг: Шунқор Абдурасулов - Дуван Зулета

69 кг: Маҳмуд Гаипов - Александр Ранхел

81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Диего Мотоа

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Кристиан Салкедо.

Эслатиб ўтамиз, кеча Cuba Domadores билан бўлган тўқнашувларда боксчиларимиз 4:1 ҳисобида зафар қучган эди.
Эртанги бокс кечаси таэквандо WTF федерациясига қарашли "Универсал" спорт саройида ташкил этилади.