"Uzbekistan Judo Tour" мусобақаси. Кейинги бекат – Фарғона
Javohir Malikov
2026 йил ҳисобидан илк турнирга Фарғона вилояти мезбонлик қилади.
Президент Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказиб келинаётган "Uzbekistan Judo Tour" туркум мусобақаларнинг 2026 йил ҳисобидан илк турнирига Фарғона вилояти мезбонлик қилади.
15 февраль куни "Само" спорт мажмуасида ўтказиладиган беллашувларда 4 та вазн тоифасида кучлилар аниқланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)