Узрепорт телеканали бокс бўйича жаҳон чемпионати трансляция ҳуқуқини сотиб олди

  • 8 сентябрь, 2019, 12:38
  • 2
  • Бокс

Хабарингиз бор жорий йилнинг 7-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатиринбург шаҳрида бокс бўйича 20-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Юртимиздаги мухлислар ўртасида мазкур спорт турига бўлган катта қизиқишни инобатга олган ҳолда, UZREPORT TV телеканали мазкур мусобақа трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда телеканал расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шарафини Жаҳон чемпионатида қуйидаги боксчиларимиз ҳимоя қилишади:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров;
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов;
-63 кг: Элнур Абдураимов;
-69 кг: Бобоусмон Батуров;
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов;
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов;
-91 кг: Санжар Турсунов;
+91 кг: Баҳодир Жалолов.

Ўзбекистонлик мухлислар бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими, чорак финал, ярим финал ва финал жангларини UZREPORT TV телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин!  Очилиш маросими эртага 8 сентябрь куни соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
08/09/2019 15:57
Яхшиям Боксчилар бор минг рахмат
Maxmuda Max
08/09/2019 14:53
Койил, офарин Узрепорт! Рахмат, ишларига омад!