Узрепорт телеканали дастурларида ўзгариш юз берди. Шомуродов жамоаси ўйини олиб берилмайди

Узрепорт телеканали бугун соат 19:00 дан бошлаб, "Женоа" ва "Рома" ўртасидаги учрашуви трансляциясини амалга оширмайди. Бу ҳақида канал сухандони Даврон Файзиев "Лацио" — "Ювентус" ўйини эфири вақтида таъкидлаб ўтди.

Маълум бўлишича, "Женоа" сафида Элдор Шомуродовнинг майдонга тушмаслиги ва айни ўша вақтда АПЛ 8-тури доирасида "Лестер" — "Вулверхэмптон" ўйинининг параллел тарзда бошланишини инобатга олган ҳолда, канал маъмурияти Англиядаги марказий учрашувни эфирга узатишга қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!