UZREPORT TV Испания чемпионати ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди
Ads

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари учун UZREPORT TV телеканали орқали Испания чемпионати ўйинларини кўриш имконияти туғилди. Телеканал раҳбарияти ўзбекистонлик футбол мухлисларининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда Испания чемпионати ўйинлари трансляция қилиши ҳуқуқини қўлга киритди, дея хабар беради телеканал расмий сайти.

Унга кўра, UZREPORT TV Испания чемпионатининг мавсум давомида қолган 25 тур ўйинларини жонли эфирда олиб кўрсатади. Таъкидлаш жоиз, шу вақтга қадар Ўзбекистон худудида бирорта телеканал Ла Лига трансляциясига расмий ҳуқуқни қўлга киритмаган эди.

UZREPORT TV томонидан Испания чемпионати трансляцияси сотиб олинган ва айни вақтда бу борада техник ишлар олиб борилмоқда.