Вадим Абрамов: Ҳақли равишда ғалаба қозондик
Coca Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Вадим Абрамов ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.
"Фикримча, ҳақли равишда ғалаба қозондик, устунликка эга бўлдик. Рақибга мослашган ҳолда қарши ҳужумлардан эҳтиёт бўлиб ўйнадик. Улар орқада қолиб, бизнинг хатоларимиз кутишди. Футболчилар тўп назоратини қўлга олишга ва шошмасликга уринишди. «Сўғдиёна» яхши тайёргарлик кўргани билинди. Лекин қарши ҳужумда ўйнади ва кўпроқ стандарт вазиятларга эътибор қаратди. Футболчиларга ғалаба учун раҳмат айтаман", - дейди Абрамов.
"Бунёдкор" Суперлиганинг 25-турида ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади, "Сўғдиёна" эса Жиззахда "Қизилқум"ни меҳмон қилади.
Фикрлар