Вадим Абрамов: "Ҳисоб бундай бўлишида ўзимиз айбдормиз"
«Динамо» - «Ростов» (1:4) учрашувидан кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг хориж йиғинидаги дастлабки ўйини, учрашувдан хулосалари ва «Зенит»га қарши бўлажак ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.
«Умуман олганда, ҳисоб бундай кўриниш олганига ўзимиз айбдормиз. Тактика борасида ҳам тўғри танлов бўлди, деб айта олмайман. Гап бунда ҳам эмас, голларни жуда осон ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаймиз. Кеча кеч етиб келганимиз, эрталабки машқлардан кейинги чарчоқ ҳам йигитларда билинди.
Баҳс бўйича хулосалар қиламиз. Ҳозир муҳими натижа эмас, барчага имконият берамиз. Аммо шунда ҳам ютқазишни эмас, ғалаба қозонишни истаймиз.
Бугун ким қандай ҳолатда эканини кўриб олдик. «Зенит»дек кучли рақибга қарши ўйинда ҳам ўз кучимизни синаб оламиз», - дейди «Динамо» бош мураббийи Вадим Карленович.
"Динамо" матбуот хизмати.
Фикрлар