Вадим Абрамов Иорданияга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Бирлашган Араб Амирликларида йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бироз муддат аввал Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, унда 2:0 ҳисоби билан ғалабага эришди. Ўйиндан кейин терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Ҳа, терма жамоа ёш футболчиларининг ўйинига ишонаман. Улар ёш бўлишига қарамай, имконият беришда давом этамиз. Шундагина улар етарли тажрибани тўплаши мумкин бўлади. 

Иорданияга қарши ўйин рейтинг балларига таъсир кўрсатадиган мақомда эди. Мен доим айтаман, Ўзбекистон шаънини ҳимоя қиляпмизми, доим ғалабани хоҳлаймиз. Аммо бугун, қайсидир маънода таваккал қилишга мажбур бўлдик. Таркибдан ҳам кўриб турибсиз. Барчага аёнки, натижадан қатъи назар, биз ҳали тайёр эмасмиз. Бу нормал ҳолат. Бизда жисмоний ҳолат у қадар юқори эмасди. Сабаби, ҳали миллий чемпионат бошланиб улгурмаган. Шунга қарамай, голни ҳис қилиш қобилиятини йўқотмаган футболчиларимиз бугун ғалабани таъминлади. 

Бугун қизил карточка сабаб анча эркин ўйнадик ва кенгроқ майдонларга эга бўлдик. Бошқа тарафдан, ўйин жуда фойдали бўлди. Ғалаба билан йигитларни табриклайман ва уларга раҳмат айтаман", - деди Абрамов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
15/02/2021 23:14
Husniddin nimaga olib ketgansiz. Yo Tuhtahujaev. uyin amaliyoti kammi.