Вадим Абрамов Ироқ ва Сурияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун Суюновни чақирмади!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2022" ва "Осиё кубоги-2023" қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб бормоқда.

ЎФА расмий сайтининг хабар беришича, миллий жамоамиз учун 6-18 ноябрь кунлари Тошкент ва Дубай шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Бош мураббий Вадим Абрамов мазкур йиғинга 28 нафар футболчини жалб этди. Ушбу йиғин доирасида Сурия ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.

6 ноябрь куни терма жамоамиз вакиллари Тошкентда йиғилади ва машғулотларга киришади. Жамоанинг барча аъзолари йиғилгач, 9 ноябрь куни тонгда Ўзбекистон МТЖ делегацияси Тошкент-Дубай ҳаво рейси орқали БААга йўл олади.

Миллий жамоамиз 12 ноябрь куни Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Навбатдаги ўртоқлик учрашуви эса 17 ноябрь куни Ироқ вакилларига қарши ўтказилади.

22_3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!