Вадим Абрамов кейинги йил Ўзбекистон миллий терма жамоасига хорижлик ҳужумчи таклиф этиши мумкин

Бир неча кун аввал SPORTS.uz сайти мухбири Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов билан интервью ташкил этди. Унда мураббий саволларга жавоб берар экан, фикрлари давомида Драган Черан борасида тўхталди.

Адашмасам, келгуси йили Чераннинг юртимизда ўйнашни бошлаганига беш йил тўлади. Агар у Ўзбекистон фуқаролигига эга чиқишни истаса, жон деб миллий термага таклиф қилган бўлардик, - деди Абрамов.

4241568583901

Маълумот ўрнида, Драган Черан 2016-2018 йилларда "Насаф" шарафини ҳимоя қилди. 2018 йилдан "Пахтакор" клубига кўчиб ўтди. Вадим Абрамов айтганидек, Чераннинг юртимиздаги фаолиятига кейинги йил 5 йил тўлади ва у Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилса, терма жамоага чақирилиши мумкин.

Ҳозирда "Пахтакор" тўпурари бўлиб турган сербиялик ҳужумчи ўз юртида 21 ёшликлар терма жамоасида 3 та ўйин ўтказган холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
10/11/2019 18:05
Ӯзимизда қурип кетгани йӯғу хужимчи черанни кетидан пойлаб юргинча ёшларга имкон бериб хужимчи кашф қилиш керак
&
JASUR3838
11/11/2019 07:52
Chirandan kura kuchli 5 likda uynaydigan uyinchi yoki quyi diviziyonda uynasaxam espaniya, angliyadan uyinchi olib kilish kirak. Siliksiyachilar topishi kirak
&
Admiral_uz
10/11/2019 23:40
Agarda Cheranni formasi keyingi yil ham super bo'lsa, bu Terma jamoamiz uchun yutuq bo'ladi
&
Surxon turon
10/11/2019 18:05
Ӯзимизда қурип кетгани йӯғу хужимчи черанни кетидан пойлаб юргинча ёшларга имкон бериб хужимчи кашф қилиш керак
Nuriddinov Jakhangir
10/11/2019 19:05
Полвон нима гап факат шу ковлаштан бошкасини билмисиз, качон мундо мактаб куясиз
&
10/11/2019 23:43
Surhon uzi kovlaydi holos
&
10/11/2019 23:44
Surhon uzi kovlaydi holos.lekin kovlasa ham achchiq joylarimizni kovlaydida.gapida jon bor.surhonni
&
Surxon turon
11/11/2019 07:21
Мақтайдиган иш қимайди булар