Вадим Абрамов: Ўрунов жароҳат олмаган бўлса, у рақобатда ютқазмоқда
Терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов Остон Ўруновнинг "Рубин"га эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.
"Ўруновнинг "Рубин"га ўтиши мумкинлигини эшитдим. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида уни доим майдонга тушишини истайман. Бу "Спартак" ёки "Рубин" сафида бўлиши унчалик муҳим эмас. Албатта, у "қизил-оқлар" таркибида ўйнаса яхши бўларди.
"Спартак"да Ўруновга кам ўйин амалиёти берилаётганлиги ҳақида гапириш оғир. Агар у жароҳат олмаган бўлса, демак, Остон рақобатда ярим ҳимоянинг бошқа вакилларига ютқазмоқда. Аммо, афсуски, у жамоамизга ҳам жароҳат билан келганди.
Агар Ўрунов "Спартак"да қолса, у ҳали ҳам ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Олдинда қишки танаффус кутиб турибди. Машғулотлар мобайнида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Исталган футболчи йиғинларда ўзини кўрсата олади", - дея Абрамов сўзларини "Vseprosport.ru" нашри келтирмоқда.
Фикрлар