Вадим Абрамов Ўзбекистоннинг Наманганда ўйин ўтказиш ғояси кимдан чиққани, терманинг ғалабаси ва бошқалар ҳақида гапирди

Ўзбекистон - Гана ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Вадим Абрамов иштирок этди. 

- Барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман, ажойиб муҳит яратишгани учун. Ўйин қизиқарли кечди. Рақиб сафидаги 18-рақамли футболчи ҳам яхши ўйин кўрсатди. Умуман учрашув яхши кечди, деб айтса бўлади. Мухлисларга ҳам ёқди.

Ўйини қовушмаган Элдор Шомуродов нега кеч ўзгартирилди? У яқинда сафимизга қўшилди. Парвозлар... Унга вақт керак. Кейинги баҳсда ўзини кўрсатади, деб ўйлайман.

Барча футболчилар терма жамоада ўйнайшга тайёр. Уларга имконият берамиз...

Жамоада дарвоза, марказий ҳимояда муаммолар бор. Энг муаммолиси марказий ҳимоя. Кейинги ўйинларда уларни бартараф этишга уринамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Наманганда ўйин ўтказиш ғояси кимдан чиқди? Ўзбекистон футбол ассоциациясидан, - деди Вадим Абрамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Doniyor Kuldoshov
27/03/2021 11:21
Умуман Тошкентга ўтказиш керак эмас ўртоқлик ўйинларини, шунда ҳаммаси саааал яхши бўлади.