Вадим Абрамов: "Рақиб Суперлига жамоаси бўлса-да, улардан ҳеч бир жабҳада қолишмадик"

Ўзбекистон кубогининг 1-тур, "E" гуруҳидан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" учрашуви якунланди. Унда самарқандликлар минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Рақиб Суперлига жамоаси бўлса-да, улардан ҳеч бир жабҳада қолишмадик. Айниқса, иккинчи бўлимда гол уриш учун кўп вазиятларимиз бўлди. Умуман олганда, натижадан қониқдим, ўйин бўйича ҳали ишлаш лозим, тўлиқ ўйинни иккинчи бўлимдагидек ўтказиш керак.


Биринчи бўлимда ҳимоядан ҳужумга ўтишда ёмон ҳаракат қилдик, бироқ иккинчи бўлимда хатоларимизни тўғриладик. Таркибдаги аксарият ёш ўйинчиларга ҳам имконият бердик.

Энг аввало, биз гуруҳдан чиқишни мақсад қилганмиз. Шундан кейин вазифалар ҳақида гапиришим мумкин. Кубок баҳслари – яхши савияга кўтарилиш учун энг қисқа йўл. Ўйлайманки, турнирда иштирок этаётган ва зафар қучаётган ҳар қандай жамоа ўша мусобақада ғолиб чиқишни истайди. Биз ҳам бундан мустасно эмасмиз. Буни қанчалик уддалай олишимизни вақт кўрсатади", - деди Абрамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!