Вадим Абрамов: Саудия Aрабистони бу турнирда устунликка эга

Хабарингиз бор, эртага ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Сингапур терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Бугун мазкур баҳс олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида бош мураббийимиз Вадим Абрамов журналистларнинг саволларига жавоб берди. 

"Биринчи ўйинимизни кутяпмиз. Бу янгича форматдаги турнир. Биз олдиндаги ўйинларга яхши тайёргарлик кўрдик. Aнча вақт расмий ўйинда майдонга тушмадик. Aлбатта, Саудия Aрабистони бу турнирда устунликка эга. Лекин ҳаммаси ўз қўлимизда. Бу футбол. Имконият 50/50. Саудиягача яна иккита учрашувимиз бор. Ушбу баҳсларда ҳам ғалаба қозонишимиз керак.

Йўқотишлар йўқ ва ҳамма соғ-саломат. Фақат Ойбек Бозоровда дисквалификация бор", - деди мураббий. 

Ўзбекистон ва Сингапур терма жамоалари ўртасидаги беллашув Тошкент вақти билан эртага 23:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
07/06/2021 11:35
Биздаги таркибда оёги кийшик Сергеев ва маъсулиятсиз,лапашанг Одил билан ва албатта, Абрамов билан бу турнирда имконият йук! Бабаян тренер булганида гурухда 3-4 урин учун курашар эдик.