Вадим Абрамов "Сўғдиёна"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?
"Нима дейиш мумкин? Аламли мағлубият, бунга ўзимиз айбдормиз, хатомиз сабабли ютқаздик. Ваҳоланки, мағлубиятга лойиқ эмасдик.
Асосий таркиб аниқми? Шундай деса ҳам бўлади, аммо бугун айрим сабабларга кўра, икки тажрибали футболчимиз, Лутфулла Тўраев ва Анвар Ғофуров майдонга туша олмади. Бугун майдонда тўп сурган ўйинчиларнинг аксари ёш эди. Уларга тажриба етишмади.
Майдон ҳақида ортиқча фикр билдира олмайман, боиси, бугун ўтказиб юборилган голлар майдоннинг ҳолатига боғлиқ эмас", - деб Абрамовнинг сўзларини келтириб ўтди "Бунёдкор" матбуот хизмати.
Фикрлар