Вадим Абрамов: Танаффусга яхши кайфиятда йўл оляпмиз
Ads

“Металлург” – жиддий рақиб. Шуни инобатга олган ҳолда мазкур баҳсга жиддий ҳозирлик олиб борган эдик. Агар ютқазсак, мусобақа жадвалида пастга тушиб кетишимиз мумкин эди. Зеро мусобақа жадвалида жамоалар анча яқин жойлашган.

Лекин биз бугунги баҳсни ўз фойдамизга ҳал эта олдик. Рақибдан устун эканимизни намойиш этдик. Бунинг учун йигитлардан жуда ҳам миннатдорман. Ана энди чемпионатда қисқа танаффус юзага келади. Танаффусга яхши кайфиятда йўл оляпмиз", - деб Абрамовнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.