Вадим Абрамов: Янги раҳбарлар келганидан хурсандман. Улар билан футбол тилида гаплашамиз

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан Вадим Абрамов ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Насаф" яхши жамоа. Ҳисоб 1:1, ютишимиз ёки ютқазишимиз мумкин эди. Ўйин охирида кўплаб вазиятлар бўлди. Лекин гол ура олмадик. Баъзида ўзимиз нотўғри ўйнадик. Рақиб аввалги ўйинларда ўйин охирида кучаярди. Бугун ундай бўлмади. Аксинча, биз яхшироқ ҳаракат қилдик.

Янги раҳбарият келганидан хурсандман. Улар билан футбол тилида гаплашамиз. Аввал ҳозирги ҳароратда ҳам бўйинбоғ тақиб юришимиз керак эди. Бу кулгули. Хатто Президентлар ҳам Саммитга бўйинбоғсиз боришди. Тушунаман, кубок финали бўлса, байрам, ҳаммаси чиройли бўлади. Лекин бошқа пайт... Бу спорт. Унда ҳар хил ҳиссиётлар бўлади, - деди Абрамов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
17/06/2019 00:42
Тӯппа тӯғири арзимайсилар бӯйин боққа нимани қойиллатиларинг ӯзи