Вадим Афонин

Ўз вақтида "Шўртан" клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинлари орқали мухлисларга танилган Вадим Афонин Россиядаги 7 йиллик фаолиятдан сўнг яна юртимизга қайтди. Эндиликда у тошкентликлар шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

photo_2020-03-02_17-51-54

Маълумот учун:

Вадим Афонин

Туғилган санаси: 29.09.1987

Туғилган жойи: Тошкент шаҳри

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Бўйи 180 см, вазни 74 кг.

Футболчилик фаолияти:

2005 - «Трактор»

2006-2008 - «Рубин» (Россия)

2009-2012 - «Шўртан»

2013 - «Салют» (Россия)

2014-2017 - «Оренбург» (Россия)

2017 - «Анжи» (Россия)

2018-2019 - «Оренбург» (Россия)

Вадим Афонин Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида бир нечта ўйинларда майдонга тушган, шунингдек 2012-2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳаракат қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dovud
05/05/2020 14:32
Bir tinlik foydasi yuq
Muhiddin Shamsiddinov
03/03/2020 00:10
NaMaNGaNdagi och alamini kimdan olish bilmay turgan navbahor bilab uyinda tushadimi endi bu
Muhiddin Shamsiddinov
03/03/2020 00:06
Qaytgani Bila nma qoilatadi kamanda sotib yotibdi yaxshi uyinchilani istiqloldan ketin kordik????
&
Egamov
02/03/2020 21:54
Ertoq qaytish kerak edi ! Vagiz Galliulinni qaytarish kerak, Denisovni ham