Вадим Немков ва Давлатжон Яхшимуродов "Bellator 257" турнирида ўз жангларини ўтказди

  • 17 апрель, 2021, 08:49
  • 0
  • MMA

Бир неча дақиқалар аввал АҚШнинг Коннектикут штати Анкасвилл шаҳарчасидаги “Mohegan Sun” аренасида "Bellator 257" турнирининг марказий жанги ҳам ўз якунига етди. Мазкур турнирнинг иккинчи марказий жанги собиқ UFC жангчиси Кори Андерсон ва туркманистонлик Давлетжон Яхшимуродов ўртасида бўлди ва бу тўқнашувда Андерсон техник нокаут билан ғалаба қозонди. Шунингдек, у промоушеннинг Гран-При турнирининг ярим финалига йўл олди. Бу босқичда Андерсон оғир вазн тоифасидаги чемпион Райан Байдер билан дуч келади. 

Марказий жанг эса россиялик Вадим Немков ва АҚШ вакили Фил Девис ўртасида бўлиб ўтди. Бу уларнинг реванш жанги бўлиб, дастлабкисида ҳам россиялик Фёдор Емельяненконинг шогирди бўлган Немков очколар ҳисобига ғалаба қозонган эди. Бу сафар ҳам жанг тўлиқ 5 раунд давом этди ва якунда нисбатан яхшироқ ҳамда аниқроқ ҳаракат қилган россиялик жангчи яна бир бор зафар қучди. 

Мазкур тўқнашувда ўртага Вадим Немковнинг яримоғир вазн тоифасидаги чемпионлик камари ва Гран -При турнирининг ярим финал босқичига чиқиш қўйилганди. Шу тарзда ғалаба қозонган Вадим Немков биринчи ҳимоясини муваффақиятли тарзда ўтказиш баробарида Гран-При ярим финалига йўл олди. Энди, у кейинги босқичда собиқ UFC жангчилари Энтони Жонсон ҳамда Йоль Ромеро ғолибига қарши жанг қилади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!