Вакилларимиз Мисрга қарши қайси рангдаги либосда ҳаракат қилиши маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эртага Париж Олимпиадасидаги навбатдаги ўйинини Мисрга қарши ўтказади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда майдонга тушади.
Учрашувни эса океаниялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Кавана-Вауф Кемпбелл (Янги Зеландия), унга қанотларда Тревис Исаак (Янги Зеландия) ва Мутукера Бернард (Соломон ороллари) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси Ҳамилтон Одеттега (Ямайка) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Миср ўртасидаги ўйин 27 июль соат 20:00 да “Стаде де ла Беаужоире” — “Божуар” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар