"Валенсия" бу тур ҳам ғалаба қозонди ёҳуд "кўршапалаклар" ўзларига келишмоқда (видео)

Аввал хабар берганимиздек, кеча шунингдек Испания Ла Лигасида ҳам 24-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ҳусусан, мусобақа пешқадамларидан бири ҳисобланган “Валенсия” сафарда “Малага” меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси, кетма-кет мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган "кўршапалаклар" аста-секин ўзига кела бошлади. Боиси, улар ўтган тур "Леванте"ни (3:1) ҳам таслим этишга муваффақ бўлишган эди.

Қуйида "Малага" - "Валенсия" учрашуви видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!