Ads

"Валенсия" клуби раҳбарияти таркибни кучайтириш бўйича бир қатор ишларни амалга оширмоқчи.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “кўршапалаклар” жамоанинг марказий чизиғини кучайтириш учун 2 нафар футболчи номзодини кўриб чиқишмоқда. Бири, ўтган мавсум жамоада ижара асосида ўйнаган "Вильярреал" ярим ҳимоячиси Денис Черишев, иккинчиси "Барселона" хавбеки Денис Суаресдир.

Таъкидлаш керакки, каталонияликлар Суаресни 15 млн еврога баҳолашмоқда, “сариқ сув ости кемаси” эса россиялик футболчи учун 9 млн евро сўрамоқда. “Валенсия” эса уларнинг қай бирини сотиб олишидан қатъий назар нархларни туширишга ҳаракат қилади.