"Валенсия" Гарай билан шартномани узайтиради

Испаниянинг "Валенсия" клуби ўзининг аргентиналик ҳимоячиси Эсекиэль Гарай билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

A Bola нашрининг маълум қилишича томонлар ўртасида имзоланадиган янги келишув 2021 йилга қадар тузилган бўлади. Таъкидлаш керакки, Гарайнинг “кўршапалаклар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лигада 20та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 2та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!