Ads

 

Италиянинг “Ювентус” жамоаси “Валенсия” ҳимоячиси Жаоу Канселуга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда Plaza Deportiva маълумот берди.

“Кўршапалаклар” 23 ёшли футболчининг трансфери учун камида 25 миллион евро ишлаб олмоқчи. Португалиялик футболчининг “Валенсия” билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Туринликлар Канселуга клубни тарк этган бразилиялик ҳимоячи Дани Алвеснинг ўринбосари сифатида қарамоқда. Аввалроқ туринликлар “Милан” аъзоси Маттиа де Шильога қизиқиш билдирганди ва уни Хуан Куадрадога алмашишга рози ҳам бўлганди.

Жоау Канселу ўтган мавсумда Испания чемпионатида 35 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли пасга муаллифлик қилди.