"Валенсия" клуби "Реал"нинг собиқ футболчиси билан музокара бошлади

Бир неча йил аввал "Реал" сафида ҳаракат қилган Хосе Кальехон яна Ла Лигага қайтиши мумкин. Айни пайтда "Наполи" шарафини ҳимоя қилаётган Кальехон "Валенсия" вакиллари билан музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда спорт журналисти Николо Скира твиттердаги саҳифасида хабар берди.

Журналистнинг маълум қилишича, "Валенсия" клуби ҳужумчи учун номзод. Испанияликлар ёзда эркин агентга айланадиган футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда.

Хосе Кальехон бу мавсум А серияда 23 ўйинда 2 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!