Валенсия пенальти тепа олмайдиган футболчини ўз сафига қўшиб олди
Ads

 

Лондоннинн “Вест Хэм” клубида ижара асосида тўп сурган ҳамда трансфер ҳуқуқи “Ювентус”га тегишли ҳужумчи Симоне Дзадза “Валенсия” жамоаси аъзосига айланди

“Валенсия” расмий сайтида маълум қилинишича, италиялик футболчи кейинчалик бутунлай сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охирига қадар ижарага олинди.

Олдинроқ “Ювентус” “Валенсия“ билан 16 миллион еврога сотиб олиш мажбурияти билан футболчининг 2 миллиона евро эвазига ижараси борасида келишиб олгани маълум бўлганди.

Қайд этиш керакки, италиялик футболчига "Фиорентина" ва "Наполи" клублари ҳам қизиқиш билдирганди. 

Симоне Дзадза Евро–2016 чорак финалида Германияга қарши ўйиндан кейин ўтказилган пенальтилар сериясида пенальтидан го ура олмаган ва кўпчиликнинг кулгусига сабаб бўлган.