"Валенсия" тўпурари "Атлетико"га ўтади

“Валенсия” клуби ҳужумчиси Родриго Морено фаолиятини “Атлетико”да давом эттиради.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 28 ёшли футболчининг трансфери бўйича “кўршапалаклар” билан келишувга эришишган. Унга кўра Мадрид клуби валенсияликларга 55 млн евро ва унга қўшимча яна 5 млн евро бонус тўлашади.

Таъкидлаш керакки, Морено бугун “Атлетико”да тиббий кўрикдан ўтиш учун Мадридга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!