"Валенсия" ва "Сельта" ўзаро ҳужумчилар рокировкасини амалга оширди
Ла Лиганинг икки клуби - "Валенсия" ва "Сельта" ўзаро футболчи алмашишди.
Берилган маълумотларга кўра “кўршапалаклар” ўз ҳужумчиси Санти Мина эвазига “Сельта” форварди Макси Гомесни олишган. Гомес “Валенсия” билан 5 йиллик шартнома имзолаган, Мина ҳам виголиклар билан худди шунча муддатга келишув тузди.
Маълумот учун, Гомес ўтган мавсум 36 та ўйинда ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган эди. 45та ўйинда иштирок этган Мина эса 13та гол ҳамда 6та ассистга муаллифлик қилган.
Фикрлар