"Валенсия" ярим ҳимоячиси Мадридга кўчиб ўтмоқда
"Валенсия" ярим ҳимоячиси Даниэль Васс "Атлетико" Мадридга ўтишга яқин турибди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо тарқатган хабарга кўра, бугун футболчи пойтахт клуби билан шартнома имзолаш учун Мадридга учади. Шартнома эса 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланади. Трансфер нархи 2,5 миллион еврога келишилган.
32 ёшли ярим ҳимоячи "кўршапалаклар" сафида 2018 йилдан бери ҳаракат қилиб келаётган эди. Шу вақтга қадар Васс 105 учрашувда майдонга тушиб, етти маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этган.
Жорий мавсумда у ўз ҳисобига 19 ўйинда 1 гол ва 1 ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар