"Валенсия"га қарши ўйинда алмаштирилган де Йонгнинг ҳолати маълум қилинди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг бўлажак ўйинларда майдонга тушиши мумкин.
Нидерландиялик футболчи Ла Лига доирасидаги "Валенсия"га қарши учрашувида (1:0) асосий таркибда майдонга тушди, бироқ биринчи бўлимдан сўнг унинг ўрнини Франк Кесси эгаллади. Испан нашрлари хабарига кўра, ярим ҳимоячини алмаштириш фақат эҳтиёт чораси бўлгани учун жароҳат борасидаги шубҳалар йўқ.
"Реал" билан кубок ўйинидан кейин 25 ёшли футболчи чарчаган ва ўзини яхши ҳис қилмаётган эди, шунинг учун Хави уни алмаштиришга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар" Испания чемпионатининг кейинги турида "Атлетик"ни клубини қабул қилади. Учрашув 12 март куни бўлиб ўтади.
Фикрлар