"Валенсия"нинг техник ҳамкори ўзгаради

Испаниянинг “Валенсия” клуби янги мавсумдан бошлаб Puma компанияси билан техник ҳамкорлик қилади.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра томонлар ўртасидаги келишув жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб кучга киради. Аммо, ҳозирча келишувнинг молиявий томонлар ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, “Валенсия” 2014 йилдан буён техник ҳамкор сифатида Adidas компанияси билан ҳамкорлик қилиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Манчестер Сити" клуби ҳам Nike компанияси билан ҳамкорликни тўхтатиб, Puma билан шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!