
Валерий Кичин: Суперлигадаги футболчилар ва терма жамоа аъзолари ўртасида катта фарқ бор
Эртага "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу тўқнашув олдидан рақибларимиз бош мураббийи Максим Лисицин ва жамоа сардори Валерий Кичин матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди:
Сиз ўтган мавсум Суперлигада ҳаракат қилгансиз. Бу эртанги баҳсда сизга ёрдам беради, деб ўйлайсизми?
- Ўзбекистон Суперлигасида ҳаракат қилувчи футболчилар ва терма жамоа аъзолари ўртасида фарқ катта. Сабаби, Ўзбекистонда жуда кўп сифатли легинерлар бор ва улар терма жамоада ўйнамайди. Умуман олганда, менимча бу ёрдам бермайди.
Фикрлар