Вальехо "Реал"га керак эмас

"Реал" Мадрид ҳимоячиси Хесус Вальехо мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

El Chiringuito нашри мухбири Хосе Луис Санчеснинг хабар беришича, “қироллик клуби” раҳбарияти 24 ёшли испаниялик футболчини ижарага беришни режалаштирмоқда. Бироқ агар яхши таклиф келиб тушса, унинг трансферини тўлиқ сотиб юборишлари ҳам мумкин.

Таъкидлаш керакки, янги мавсумда "Реал"нинг ҳимоя чизиғи қуйидагича кўринишда бўлади: Алаба, Милитао, Начо, Чуст/Хила.

Вальехо "Реал" сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У сўнгги 2 мавсумни "Гранада" сафида ижарада ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!